Наби Жалолиддин (1962)

0
727
марта кўрилган.

Наби Жалолиддин 1962 йил 2 майда Андижон вилояти, Избоскан туманидаги Жонобод қишлоғида туғилди. 1969 йили 9-ўрта мактабга бориб, ота-онасидан эрта жудо бўлгани сабаб, Тўрткўл қишлоғидаги рассомлик мактаб-интернатида (1973) ўқишини давом эттиришга мажбур бўлди. У илк шеърларини ҳам айни шу пайтда ёза бошлади. Шу билан бирга рассомлик санъатини ҳам эгаллади.

9-синфда ўқиётганида туман газетасида илк шеъри босилди. Набижон 1980 йили мактаб-интернатни тамомлаб, таъмирлаш устахонасида оддий ишчи бўлиб ишлади. 1981 йил ҳарбий хизматга олиниб, афғон урушида иштирок этди. Томск Педагогика институтига ўқишга кирди, оилавий шароити туфайли ўқишни давом этдира олмади. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида сиртдан таҳсил олди (1987–1993). Ўрта мактабда дарс берди (1984–1991). Шундан сўнг “Ватан”, “Холис”, “Ҳимоя” газеталарида (1993–2006) турли вазифаларда ишлаб келди. 2006 йилдан “Андижоннома” газетасида хизмат қилади.

1993 йилда “Ялпизли кеча” номли илк шеърий китоби нашр этилди. 1996 йили “Шарқ юлдузи” журналида “Ўлимнинг ранги” номли афғон уруши мавзусидаги қиссаси босилди. Шундан сўнг унинг “Ҳур нидо”, “Сен билан қолмайман”, “Кўнгил озод” каби шеърий тўпламлари, “Эркаги бор уй” номли насрий китоби, “Оралиқ” романи босилиб чиқди.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.