Маҳмуд Тоир (1952)

0
3852
марта кўрилган.

Маҳмуд Тоир 1952 йил 31 августда Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Паркент қишлоғида таваллуд топди. Низомий номидаги ўрта мактабни битиргач (1959–1969), Тошкент давлат университети филология факультетининг кечки бўлимига ўқишга кирди. Айни пайтда талабалар шаҳарчасидаги қурилиш ташкилотида дурадгор бўлиб ишлади.

Ҳарбий хизматдан сўнг ўқишни давом эттирди. Республика радиосининг болалар ва ўсмирлар учун эшиттиришлар бош таҳририятида ишлади. “Паркент тонги” газетасига муҳаррир этиб тайинланди (1984). 1999 йилдан эътиборан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимини бошқариб келади.

Шоирнинг биринчи шеъри ўрта мактабнинг 7-синфида ўқиб юрган кезлари “Танноз келур” номи билан Паркент тумани газетасида эълон қилинди. “Айт энди юрагим” номли илк тўплами 1991 йилда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилди. Шундан сўнг шоирнинг “Биз нечун учрашдик” (1992), “Муҳаббат шеваси” (1995), “Оқиб кетган армонлар” (1996), “Бармоқлар бодаси” (1998), “Ҳақни таниб” (1999), “Юз тўртлик” (2002) тўпламлари, “Сайланма” (2002), “Огоҳ бўл, дунё” (2005), “Отамнинг ўкинчи” (2006), “Шеърий ҳикмат” (2008), “Янги Тошкентнома” (2012), “Бедорларга беринг дунёни” (2012) мажмуалари нашр қилинди ва ўз самимияти билан ўқувчилар эътиборини қозонди. Бир қатор шеърлари республикамизнинг таниқли хонандалари ижросида куйланиб келинмоқда.

Маҳмуд Тоирнинг ижоди ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланиб, унга 2001 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2005 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвони берилган.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.