Луис де Гонгора (1561–1627)

0
149
марта кўрилган.

Луис де Гонгора (1561–1627) – мумтоз испан шеърияти тарихида чуқур из қолдирган истеъдодли вакилларидан. У зодагон оилада туғилиб, асосан, фан ва дин аҳли даврасию салтанат доирасида ҳаёт кечирганига қарамай, доим оддий одамлар орасида бўлгани, камтар, хокисор яшагани илмий адабиётларда таъкидланади. Гонгора шеърияти унинг ҳаётлик давридаёқ катта шуҳрат қозонган. Унга бағишлаб китоблар ёзилган, рассомлар унинг тасвирини ўз асарларида муҳрлаб қолдирганлар. Сўнгги асрларга келиб шоир ижодида янги бир қизиқиш тўлқини кўтарилгани диққатга сазовор. Гонгора Ғарбга ҳам, Шарққа ҳам бирдек чексиз ҳурмат билан қарайди. Бир пайт испанлар исломни қабул қилгани ва буюк Амир Темурнинг улар билан муносабати унинг ёзмаларига маълум даражада таъсир кўрсатган, дейиш мумкин. Гонгора шеърларидаги тафаккур кенглиги ва манзаралар тиниқлигини Гарсиа Лорка ҳам таъкидалаган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.