Икром Искандар (1972)

0
532
марта кўрилган.

Икром Искандар 1972 йил 10 сентябрда Жиззах вилояти Дўстлик туманида туғилди. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида таҳсил олди.

Унинг илк шеър ва мақолалари 4-синфда ўқиётган кезлари туман газетасида, сўнгра республика болалар нашрларида чоп этила бошлади.

Ижодий фаолиятини Ғаллаорол туман газетасида бошлаб, сўнгра “Оила ва жамият”, “Маърифат” газеталарида хизмат қилди.

2008 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул вазифада ишлаб келади.

Ўтган йиллар давомида “Бир даста гул” (1994), “Баҳорни излайман” (1995), “Бугунги нақллар” (2005), “Ёмғирли фасл” (2006), “Ҳангома ва нақллар” (2008), “Яшил хиргойи” (2010), “Фасллар оҳанги” (2013) номли шеърий ва насрий китоблари чоп этилди.

Шоирнинг “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталигида (2015) эълон қилинган Навоий асарлари мутолаасидан руҳланиб ёзилган “Мумтоз оҳангларда” номли туркуми ўзига хос воқеа бўлганини таъкидлаш жоиз. Икром Искандарнинг янги “Шамол қўшиғи”(2015) шеърий китоби шеърият мухлисларига муносиб совға бўлди.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.