Ибодат Ражабова (1956)

0
144
марта кўрилган.

Ибодат Ражабова 1956 йилнинг 1 январида Бухоро вилоятининг Пешкў туманида туғилди. 1980 йилда Самарқанд Давлат педагогика институтини, 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлади.

Пешкў туман “Меҳнат зарбдори” газетаси бўлим мудири (1980–1992), Бухоро вилоят телерадиокомпанияси катта муҳаррири лавозимларида (1994–2011) хизмат қилди. 2012 йилдан “Бухоро оқшоми” газетаси муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаб келади.

Шоиранинг “Осмондаги фаришта” номли илк шеърий тўплами 1992 йил “Камалак” (ҳозирги Янги аср авлоди”) нашриётида босилиб чиқди. Шундан сўнг унинг “Бухорода гужум гуллади” (1993), “Чорбакр” (2005), “Зикри қалб султони” (2009), “Қуш киприги” (2011), “Бухорнур ёхуд етти пир” (2012) сингари шеърий ва маърифий-публицистик китоблари нашр этилди.

Ибодат Ражабова вилоят газетасида ва республика адабий нашрларида Истиқлол даврининг долзарб муаммо ва вазифалари мавзусидаги ижтимоий-маърифий мақолалари, шеърий туркумлари билан фаол қатнашиб келади.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.