Ғулом Шомурод (1937)

0
327
марта кўрилган.

Ғулом Шомурод 1937 йилнинг 20 сентябрида Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилди.

Бухоро давлат Педагогика институти (ҳозирги БухДУ)нинг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олди (1954–1959). Дастлаб Жондор туманидаги ўрта мактабларда она тили ва адабиёт фанидан дарс берди (1959–1967). Кейин туман радиоэшиттиришлар таҳририяти муҳаррири (1967–1969), Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Бухоро вилояти бўйича радиомухбири (1969–2006) вазифаларида хизмат қилди.

Ўқувчилик ва талабалик йилларида шеър-мақолалари билан вилоят, республика нашрларида кўрина бошлаган Ғулом Шомуроднинг “Шабнам жилваси” номли биринчи шеърий китоби 1983 йилда нашр этилди. Шундан сўнг шоирнинг “Ойдинда кезаман” (1985), “Чақмоқ” (1990), “Наволарим” (1992), “Кўклам қўшиғи”(1995), “Ватан васфи” (1997), “Олам ичра олам” (1997), “Қалбим қатраси” (2002), “Бобо шаҳрим” (2003), “Рангин руҳият” (2005), “Заррин япроқлар” (2006), “Марварид доналар” (2008), “Соғинч соҳили” (2009), “Ватаним – кенг жаҳоним” (2011), “Изҳор” (2011). “Ҳурлик қасидаси” (2011), “Меҳр меҳвари” (2014) китоблари дунёга келди.

Ғулом Шомурод “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони (1999) билан тақдирланган.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.