Гулчеҳра Жўраева (1937)

0
532
марта кўрилган.

Гулчеҳра Жўраева 1937 йилда Бухоронинг Шофиркон туманидаги Дўрмон қишлоғида зиёли оилада туғилди. Тошкент Давлат университети журналистика факультетида таҳсил олди (1954–1959). “Ўзбекистон маданияти” газетасида, “Ёшлик” журналида, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида хизмат қилди.

Шоиранинг биринчи шеъри “Ташаккур” номи билан 1954 йилда, “Бахтим борки…” номли биринчи китоби 1961 йилда эълон қилинди. Кейинчалик “Гул шайдоси” (1969), “Боғимда баҳор” (1968), “Ҳаяжон” (1971), “Умр ‒ дарё” (1974), “Салом дўстлар” (1975), “Энг яқин юлдуз” (1979), “Достонлар” (1981), “Иқбол” (1983), “Меҳрим сизники” (1984), “Чавандоз”, “Имтиҳон”, “Зуҳро юлдузи”, “Гулшан аро” (1987) “Меҳридарё” (2006), “Сен билан бирга” (2009), “Сени севаман ҳаёт” (2010) каби шеърий мажмуалари ва достонлари нашр этилди.

Шоиранинг ҳозиргача йигирмадан ортиқ тўпламлари китобхонлар қўлига етиб борган. Унинг шеърларида она Ватанга муҳаббат, висол ва ҳижрон, севги ва рашк каби туйғулар бош мавзу сифатида ифодаланиши шоиранинг умрзоқ мавзуларда баракали ижод қилиб келаётганидан далолатдир.

Гулчеҳра Жўраева мустақиллик йилларида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.