Фридрих Дюрренматт (1921–1990)

0
144
марта кўрилган.

Таниқли ёзувчи, драматург ва рассом Фридрих Дюрренматт 1921 йил 5 январда Швецариянинг Конольфингли қишлоғида руҳоний оилада туғилди. У аввал Берн Эркин гимназиясида таҳсил олди, дастлабки ижодий фаолиятини эса рассомчиликдан бошлади. Гарчи унинг чизган суратлари шуҳрат қозониб, бир қанча халқаро кўргазмага қўйилган бўлса-да, у ёзувчилик билан шуғулланишни афзал кўради. Ижодини ҳикоянависликдан бошлаган Дюрренматт наср ва драматургия соҳасида ҳам фаол ижод қилган. 1949 йилда яратилган “Буюк Ромул” комедияси унга оламшумул шуҳрат келтиради. Адиб “Тибетдаги қишки уруш”, “Шаҳар”, “Исёнчи”, “Минотавр” каби қиссалари, “Судья ва унинг қотили”, “Гумон”, “Ваъда” ва бир қатор пьеса ҳамда публицистик асарлари учун ўнга яқин юксак адабий мукофотларга сазовор бўлган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.