Антон Чехов (1860-1904)

0
5269
марта кўрилган.

Машҳур рус ёзувчиси Антон Павлович Чехов 1860 йилнинг 29 январида Россиянинг Таганрог шаҳрида туғилган. Москва университетининг тиббиёт факултетини тугатган (1884), шифокор бўлиб ишлаган. Сил касали билан оғриб, 1898 йили Ялтага кўчган. Саломатлиги ёмонлашгач, 1904 йил июнида Баденвейлер (Германия)га борган ва у ерда 1904 йилнинг 15 июлида вафот этган.

Чехов 80-йилларнинг 2-ярмида театр учун “Иванов” (1887–89), “Алвасти” (1889, кейинчалик “Ваня амаки” номи билан қайта ишланган) пьесалари, “Тўй” (1889) бир пардали пьесаси, шунингдек, “Тамакининг зарари ҳақида” (1886), “Айиқ” (1888), “Юбилей” (1891–92) сингари водевиллар ёзган.

90-йилларда Сахалинга саёҳатга бориб, каторга ва сургун қилинган кишиларнинг фожиали турмуши билан танишган. Ушбу саёҳат хотиралари “6-палата” (1892) қиссаси ва “Сахалин ороли” (1893–94) китобида ўз аксини топган.

90-йиллар охирига бориб, Чеховнинг драматурглик маҳорати юксак чўққига эришди. “Чайка”, “Ваня амаки” (1896), “Уч опа-сингил” (1900–01), “Олчазор” (1903–04) песаларининг 1898 йил Москва Бадиий театрида саҳналаштирилиши Чехов ижодида янги давр бошланганидан дарак берди.

Чехов насрий ва драматургик ижоди билан жаҳон адабиёти тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатди. Ўзбек адабиётида реалистик ҳикоя жанрининг майдонга келиши ва Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор ҳикоянавислик ижодининг шаклланишида Чехов анъаналари ҳам муайян омил бўлиб хизмат қилган.

Чеховнинг энг яхши насрий асарлари ва песалари ўзбек тилига таржима этилган. Унинг барча машҳур песалари республикадаги ўзбек ва рус театрларида саҳналаштирилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.