Абдували Қутбиддин (1960)

2
456
марта кўрилган.

Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилди. Ота-онаси асли тошкентлик бўлиб, Шайхонтоҳур маҳалласидан, Хўжа Аҳрор Валий авлодига мансуб кишилар эди.

Абдували Қаршидаги ўрта мактабда таҳсил олди.

Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида ўқиди (1978–1983), илм-ҳофиза кўламини, тафаккур ҳадларини жаҳон тамаддуни таъсирида кенгайтирди. Меҳнат фаолиятини Самарқанд вилоятининг “Зарафшон” газетасида бошлаб (1983–1985), кейинчалик Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ёзувчи” нашриётида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, “Халқ сўзи” газетасида турли лавозимларда хизмат қилди.

Шоирнинг “Найсон” (1988), “Ҳумо” (1989), “Бахтли йўл” (1991) “Бор” (сайланма, 2011) каби шеърий тўпламлари, “Озодлик” номли достони чоп этилди. Абдували Қутбиддин шеърлари содда, равон ифодалар асосига қурилганлиги билан ажралиб туради. Унинг “Бахтли йўл” тўпламига кирган “Ер қаърига”, “Икки амакимга хат” каби шеърларида дунё ўткинчи, ҳамма нарса ўтади-кетади, аммо поклик, муҳаббат, яхшилик, меҳр каби буюк туйғулар қолади, деган хулоса балқиб туради.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист. 2015 йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ватан учун яшайлик” танлови ғолиби бўлди.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

2 Мулоҳаза

    • Бу маълумот китобдан олинган. Бошқа кўп манбаларда ҳам шоир туғилган жой Қарши деб кўрсатилган. Янада аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.