Абдумажид Азим (1957)

0
238
марта кўрилган.

Абдумажид Азим 1957 йилнинг 26 ноябрида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги Элбоён қишлоғида туғилди. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетида таҳсил олди (1973–1978). Муҳнат фаолиятини Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида мусаҳҳиҳликдан бошлаб (1983–1985), кейинчалик “Олтинсой тонги” туман газетаси масъул котиби (1985–1987), “Тошкент ҳақиқати” газетаси мусаҳҳиҳи (1987–1989), “Гулистон” журнали бўлим муҳаррири (1989–1991), Ўзбекистон Ахборот агентлиги бўлим мудири (1991–1993), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маънавият” таҳририяти бўлим мудири (1993–1996), “Туркистон-пресс” НАА Республика ахборот таҳририяти бош муҳаррири (1999–2004), “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги “Моҳият” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири (2004–2012), “Оила ва жамият” газетаси бош муҳаррири (2012–2013) вазифаларида хизмат қилди. 2013 йилдан “Ҳуррият” газетасида масъул котиб вазифасида ишлаб келади.

Абдумажид Азим “Ёшлик” журналида эълон қилинган дастлабки шеърлар туркуми билан (1980) адабий жамоатчилик, шеърият мухлислари эътиборига тушди. “Ўтаётган йиллар” номли биринчи китоби 1986 йилда нашр этилди. Шундан сўнг “Қалбимнинг ватани” (1990), “Қуёш боласи” (1991), “Ёруғлик одами” (2007), “Руҳи равоним” (2013), “Ошиқ дилим” (2015), “Умид беланчаги” (2016) каби шеърий тўпламларини эълон қилди. Таржимон сифатида Мексика, Испания ва рус шоирлари шеърларидан намуналарни она тилимизга ўгирди.

Абдумажид Азим “Шуҳрат” медали (2001) ҳамда “Дўстлик” ордени(2010) билан тақдирланган.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.