Абдулла Улуғов (1960)

0
834
марта кўрилган.

1960 йилда туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Адабиётшунос. “Қиссачилигимиз қирралари”, “Инсон ибратга интилади”, “Асл асарлар сеҳри”, “Ватан – ва тан” каби китоблари, “Адабиётшуносликка кириш”, “Туркий халқлар адабиёти” сингари ўқув қўлланмалари нашр этилган. Айни пайтда Ўзбекистон Миллий университети доценти.

 

Илмий даражаси

Филология фанлари номзоди

 

Умумий маълумот

  • А. Ў. Улуғов 05.12.1960 йил Сурхондарё вилояти, Ангор тумани Қорасув қишлоғида туғилган. 1978 йилда, Тошкент давлат университети ўзбек филологияси факулътети кундузги бўлимига ўқишга кирган. 1983 йилда тугатган. 1988 йилда “Замонавий ўзбек қиссачилигининг адабий танқидчиликдаги талқини” мавзусида номзодлик диссертацияси ёқлаган.
  • Республика матбуотида 100дан ортиқ мақоласи эълон қилинган. 5та китоби нашр этилган. Республика ва халқаро илмий конферинцияларда маърузалар қилган.
  • А. Ў. Улуғов адабиётшунослик назарияси, назарий поэтика, туркий халқлар адабиёти тарихи, ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи, ҳозирги адабий жараён муаммолари тадқиқи билан шуғулланади.

 

Олган таълими ва меҳнат фаолияти

  • 1968–1978 йй. – Сурхондарё вилояти, Ангор тумани Қорасув қишлоғи 5-ўрта мактабда ўқиган.
  • 1978–1983 йй. – Тошкент давлат университети ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган.
  • 1984–1986 йй. – Тошкент давлат университети аспиранти
  • 1987–1989 йй. – Тошкент давлат университети ўзбек филологияси факултети катта лаборанти
  • 1989–1995 йй. – Тошкент давлат университети “Ўзбек адабиёти” кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доценти
  • 1995–1995 йй. – Тошкент давлат университети катта илмий ходим
  • 1995–1998 йй. – Тошкент давлат университети докторанти
  • 1999–2001 йй. – Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) “Жаҳон адабиёти ва назарияси” кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси
  • 2001–2013 йй. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Жаҳон адабиёти ва назарияси” кафедраси доценти
  • 2013–2014 йй. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Ўзбек адабиётшунослиги ва жаҳон адабиёти” кафедраси доценти
  • 2014 й. – 2016й. – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Ўзбек адабиётшунослиги ва адабий алоқлар” кафедраси доценти
  • 09.2016 й. – ҳ. в. – Алишер навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси доценти

 

Ҳозирда қайси фандан дарс бераяпти?

  • Адабиёт назарияси.
  • Назарий поэтика.
  • Туркий халақлар адабиёти тарихи.

 

Илгари дарс ўтган фанлари

  • Адабиёт назарияси.
  • Назарий поэтика.
  • Туркий халақлар адабиёти тарихи

 

Малака оширганлиги:

  • 2015 йил октябр-декабрда ЎзМУ қошидаги марказда малака оширган.

 

Олиб борган илмий изланишлари

Адабиётшунослик назарияси, назарий поэтика, туркий халқлар адабиёти тарихи, ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи, ҳозирги адабий жараён муаммолари тадқиқи билан шуғулланади.

 

Ҳозирда қайси илмий лойиҳалар бошлиғи?

  • “Илмий-техник тараққиёт ва “Оммавий маданият”нинг баркамол авлод саломатлиги ва маънавий тарбиясига таъсирини илмий тадқиқ этиш” (“ХХ1 аср технологиялари” журнали материаллари асосида) лойиҳаси бошлиғи.

 

Илмий ва ўқув-услубий ишлари рўйхати:

  1. “Инсон ибратга интилади”. – Т., “Ўзбекистон”, 2007.12 б. т.
  2. “Асл асарлар сеҳри”. – Т., Ғ. Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2007.
  3. “Ватан – жон ва тан”. – Т., Ғ. Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2008.
  4. “Мунаққид маънавияти” У. Норматов. “Нафосат гурунглари” китобига сўнг сўз. – Т.: “Мумтоз соз”, 2010.
  5. “Ғаддор ёки мактубларни ким битган”. “Шарқ юлдузи” журнали, 2010 йил 3-сон.
  6. “Қиссаларда қалб акси”. “Шарқ юлдузи” журнали, 2011 йил 4-сон.
  7. “2010 йил қиссаларини ўқиб…”. “Тил ва адабиёт таълими” журнали, 2011 йил 7-сон.
  8. “Касбига фидойи ижодкор” – // А. Эгамназаровнинг “Оқловдан сўнг” китобига сўз боши. – Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2011 йил. – 1,0 б. т.
  9. “Ўзи каби…” – // Мирзапўлат Тошпўлатов. Адиб портретига чизгилар. Қарши: “Насаф” нашриёти, 2010 йил. (26-30-бетлар).
  10. “Яшиллик – яхшилик рамзи”. “Моҳият” газетаси, 2010 йил 8 октабр.
  11. “Ойга гуллар эккан хаёллар”. “Моҳият” газетаси, 2011 йил 7 октабр.
  12. “Муҳими кўнгил”. “Моҳият” газетаси, 2011 йил 21 октабр.
  13. “Миллий маънавият меъмори”. “Маърифат” газетаси, 2011 йил 22 октабр.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.