Абду Наби (1954)

0
200
марта кўрилган.

Абду Наби (Абдунаби Бойқўзиев) 1954 йил 5 июнда Андижон вилояти, Избоскан туманидаги Жонобод қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. ТошДУ(ҳозирги Ўзбекистон Миллий университет)нинг журналистика факультетида (1977–1983) таҳсил олди.

Меҳнат фаолиятини туман босмахонасида бошлаб, сўнгра Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида, “Муштум” журнали, “Ўзбекистон овози”, “Халқ сўзи” газеталарида турли вазифаларда хизмат қилди. Кейинчалик “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида репертуар бўлими бошлиғи, Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасида раис ўринбосари бўлиб ишлади.

Илк шеъри (“Умар Хайём”) 1972 йили Избоскан тумани газетасида босилиб чиқди. Шундан сўнг шоирнинг “Ғуборингни ёзгайман” (1990), “Сени излаб келдим” (1995), “Жудолиғ дашти” (2006), “Кўзларим дарёйим” (2007), “Кетаётган турналар” (2010) номли шеърий, “Ўзбекнаво юлдузлари…” (2000), “Дилхирож туйғулар” (2007) номли насрий ҳамда публицистик китоблари чоп этилди. Рус, инглиз, қорақалпоқ, уйғур адиблари асарларини ўзбек тилига таржима қилди.

Абду Наби асарларида туғилиб ўсган юртини, аския ва мутойибага ошно табиатли, меҳнаткаш одамларини, қалбига яқин, азиз инсонлари образини алоҳида меҳр-муҳаббат билан ёритишга ҳаракат қилади. Шеърлари билан ўқувчилар қалбига юракларни тўлқинлантирувчи соғинч туйғусига айланиб кириб боришга интилади.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.