Апрел ойида туғилган маданият ва санъат намояндалари

0
2783
марта кўрилган.

4 АПРЕЛЬ

 

1818 йил. Томас Майн Рид, инглиз ёзувчиси. У “Эркин ўқчилар”, “Квартеронка”, ҳиндуларнинг мустамлакачиларга қарши олиб борган курашини акс эттирувчи “Оқ танли йўлбошчи”, “Оцеола, семиноллар йўлбошчиси” ҳамда “Ўсимлик ишқибозлари”, “Ёш овчилар”, “Қояга чиқувчилар”, “Жирафа овловчилар”, “Ажал ўқи”, “Офат белгиси”, “Ғойиб бўлган тоғ” асарларини ёзган. Адибнинг “Бошсиз чавандоз” романи жаҳон саргузашт адабиётининг мумтоз намунаси сифатида эътироф этилган.

 

11 АПРЕЛЬ

 

1891 йил. Сергей Прокофьев, рус композитори. Унинг ижодида мусиқали саҳна асарлари асосий ўрин тутади. Унинг “3 апельсинга муҳаббат”, “Уруш ва тинчлик”, “Оловли фаришта” опералари, “Ромео ва Жульетта”, “Золушка”, “Тош гул ҳақида ҳикоя” балетлари, “Александр Невский” кантатаси, кўпгина чолғу асарлари, кинофильмларга ёзган мусиқалари ХХ аср мусиқа санъатининг мумтоз намуналаридир.

 

1894 йил. Эмиль Кио, кўзбойлоқчи. Россия халқ артисти. Замонавий цирк ва кўзбойлоқчилик томошаларининг муаллифи, цирк жиҳозларини қайта ишлаб, замонавийлаштирган.

 

12 АПРЕЛЬ

 

1949 йил. Мурод Муҳаммад Дўст, ёзувчи. У “Қайдасан, қувонч садоси?”, “Мустафо”, “Бир тойчоқнинг хуни”, “Дашту далаларда”, “Галатепага қайтиш” сингари ҳикоя ва қиссалар муаллифи. Адиб “Лолазор” романида турғунлик йилларидаги мураккаб ҳаётий жараёнларни юксак бадиият билан тасвирлаган.

 

13 АПРЕЛЬ

 

1900 йил. Собит Муқонов, қозоқ адиби. У “Бой ўғли”, “Соф севги”, “Темиртош, “Бўтакўз”, “Сирдарё”, “Бўз тўлқинлари” романлари, “Менинг мактабим” автобиографик қиссаси, “Замондошлар ҳақида афсона”лари, “Чўқон Валихонов”, “Сакен Сайфуллин” драмалари муаллифи. Адиб Ойбек, Ҳамид Олимжон, Абдулла Қаҳҳор, Зулфия асарларини қозоқ тилига ўгирган.

 

14 АПРЕЛЬ

 

1744 йил. Денис Фонвизин, ёзувчи. Рус адабиётида ижтимоий кулги ва драматургиянинг асосчиси. Унинг “Хизматкоримга мактуб”, “Бригадир” каби сатирик комедиялари саҳналаштирилган. Адиб “Биринчи саёҳат хотиралари”, “Зарурий давлат қонунлари ҳақида мулоҳазалар”, “Думбул”, “Каллисфен” сингари асарларни ёзган.

 

1916 йил. Сулаймон Юдаков, Ўзбекистон халқ артисти, композитор. “Майсаранинг иши” операси, “Насриддиннинг ёшлиги” ва “Жонли аланга” балети, “Менинг Ватаним”, “Муборакбод”, “Алёр” кантаталарини, 6 қисмдан иборат “Мирзачўл” вокал-сюитасининг, вокал-симфоник поэмаларининг муаллифи. “Фурқат”, “Она хотирасига” поэма рапсодиясини, “Хореографик сюита”, “Тантанали увертюра”, “Фестивал увертюраси” сингари қўшиқларни, романсларни басталаган, драматик спектакллар ва кинофильмларга мусиқалар ёзган.

 

15 АПРЕЛЬ

 

1878 йил. Садриддин АЙНИЙ, тожик ва ўзбек адабиётининг атоқли вакили. “Одина”, “Қиз бола ёки Холида”, “Тожик адабиётидан намуналар”, “Қул бобо ёки икки озод” каби қисса, ҳикоя, очеркларининг муаллифи. Адиб “Дохунда”, “Қуллар”, “Эски мактаб” романлари, “Яна бу қайси гўрдан чиқди”, “Пулинг ҳалол бўлса, тўй қил”, “Машраб бобо”, “Е, тўним”, “Билганим йўқ”, “Кенгаш” каби ҳажвий шеър ва мақолалар, фельетонлар, “Судхўрнинг ўлими” сингари ҳажвий қиссалар муаллифи.

 

1949 йил. Алла Пугачёва, Россия халқ артисти, рус эстрада хонандаси. У “Арлекино”, “Миллион қизил атиргул”, “Маэстро”, “Паромчи”, “Бу дунё”, “Менга ёқади”, “Айсберг” сингари кўплаб қўшиқларни ижро этган. Халқаро эстрада танловларида, хусусан, Болгария (1975), Польша (1978) қатнашиб, Бош совринларга сазовор бўлган.

 

16 АПРЕЛЬ

 

1921 йил. Шоислом Шомуҳамедов, шарқшунос-эроншунос олим. У мумтоз ва ҳозирги замон эрон адабиёти бўйича тадқиқотлар, ўқув қўлланмалари муаллифи. Форс-тожик адабиёти мумтоз шоирлари асарларидан таржималар қилган. Олим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарининг 3 жилдли янги таржимаси ва нашрининг чоп этилишига улкан ҳисса қўшган. Умар Хайём рубойиларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган.

 

19 АПРЕЛЬ

 

1911 йил. Мирзо Турсунзода, Тожикистон халқ шоири. Унинг Деҳотий билан ҳамкорликда яратилган “Хисрав ва Ширин” шеърий драмаси, “Восеъ қўзғолони” опера либреттоси тожик драматургиясининг дастлабки асарларидан саналади. “Мамлакат офтоби”, “Хазон ва баҳор”, “Душанба – Хорог қурувчиларига мактуб”, “Жонбахш сув”, “Ватан фарзанди” достонлари унга катта шуҳрат келтирган. “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмаси, “Ҳиндистон қиссаси”, “Мен озод Шарқданман” сингари шеърий туркумларга кирган асарлар, шунингдек,”Ҳасан аравакаш”, “Осиё овози” достонлари ўқувчиларга яхши таниш.

 

20 АПРЕЛЬ

 

1904 йил. Маъмуржон Узоқов, Ўзбекистон халқ ҳофизи. Хонанда ижросидаги “Ул кун жонон”, “Насиҳат”, “Жонон келур”, “Кўзларинг”, “Парво этиб кет”, “Ёлғиз”, “Сайдинг қўябер сайёд”, “Якка бу Фарғонада”, “Доғман”, “Ёр истаб”,”Қачон бўлғайким”, “Мустаҳзод”, “Жонон бўламан деб”, “Феруз”, “Баёт V”, “Бир келиб кетсин” ва бошқа кўплаб ялла ҳамда мумтоз ашулалари халқ ижрочилигининг олтин хазинасидан жой олган.

 

22 АПРЕЛЬ

 

1912 йил. Малик Қаюмов, Ўзбекистон халқ артисти, кинорежиссёр, кинооператор. Ижодкорнинг “Қудратли оқим”, “Она диёр”, “Фарҳод чироқлари”, “Инсониятнинг беш қўли”, “Вьетнам – менинг мамлакатим”, “Гўзалликнинг уч сири”, “Санъатга бахшида умр”, “Олтин Бенгалия”, “Шарқда шундай шаҳар бор”, “Ўзбек атласи”, “Самарқанд ҳамиша мен билан” Афғонистон ҳақидаги ва бошқа кўплаб қисқа ва тўла метражли фильмлари ўзбек ҳужжатли киноси ривожига беқиёс ҳисса бўлиб қўшилди.

 

23 АПРЕЛЬ

 

1918 йил. Морис Дрюон, француз адиби, романнавис. Унинг “Лаънати қироллар” туркумини ташкил қилган романлари (“Темир қирол”, “Оғу ва тож”, “Фаранг она бўри”, “Лилия ва арслон”, “Қирол Францияни вайрон қилганда”), “Ҳокимият”, “Бахтиёрлар” ҳикоялар тўплами жаҳон китобхонлари орасида машҳур.

 

25 АПРЕЛЬ

 

1840 йил. Пётр Чайковский, рус композитори, йирик симфониялар бастакори, дирижёр. Ижодкорнинг “Франческа да Римини” ва “Ромео ва Жульетта” симфоник увертюра – фантазиялари, “Евгений Онегин”, “Қарға моткаси”, “Иоланта” опералари, “Оққуш кўли”, “Уйқудаги гўзал”, “Шелкунчик” балетлари жаҳон мусиқа санъатининг чўққиси ҳисобланади. Ижодкор 10 опера, 3 балет, 6 симфония, увертюра ва сюиталар, фортепьяно учун учта, скрипка учун битта концерт асарлари яратган.

 

26 АПРЕЛЬ

 

1954 йил. Муҳаммад Юсуф, Ўзбекистон халқ шоири. “Булбулга бир гапим бор менинг”, “Илтижо”, “Уйқудаги қиз”, Ҳалима энам аллалари”, “Ишқ кемаси”, “Кўнглимда бир ёр”, “Бевафо кўп экан”, “Ёлғончи ёр”, “Эрка кийик”, “Осмонимга олиб кетаман” шеърий китобларининг муаллифи.

 

1936 йил. Ботир Зокиров, Ўзбекистон Халқ артисти. Санъаткор ижросида ўзбек композиторларининг романс ва қўшиқлари бутун дунёга таралган. Хонанда “Мафтун бўлдим”, “Ёр, кел”, “Раъно”, “Газли кўҳликлари”, “Сени эслайман”, “Мажнун монологи”, “Кечалар юлдуз санаб” сингари қўшиқларни катта маҳорат билан ижро этган. Унинг ижросидаги ҳиндча “Нечун хаёлга чўмдинг”, “Дил орзуси”, “Мейчале”, эронча “Маро бебус”, “Айрилиқ”, ”Арабча танго”, “Уйқум ўғриси”, мексиканча “Алвидо, муҳаббат”, итальянча “Яшасин, муҳаббат” қўшиқлари халқ олқишига сазовор бўлган.

 

27 АПРЕЛЬ

 

1926 йил. Абдуқодир Ҳайитметов, адабиётшунос олим. “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари”, “Навоий лирикаси”, “Навоийнинг ижодий методи”, “Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихи”, “Навоий даҳоси”, “Ҳаётбахш чашма”, “Навоийхонлик суҳбатлари” сингари асарлари билан навоийшунослик фанининг янги босқичга кўтарилишига катта ҳисса қўшган.

 

1791 йил. Семюэл Морзе, америкалик рассом, ихтирочи. Тарихий композициялар ва портретлар муаллифи. 1837 йили электромагнит телеграф аппарати – “Морзе алифбоси”ни ҳам ихтиро қилган.

 

М. МАҲКАМОВА тайёрлади.

 

“Жаҳон адабиёти” журнали, 2013–4

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.