Ёзувчига айланган қашшоқ болакай

0
362
марта кўрилган.

XIX аср бошларида Лондонда бир ёш йигит келажакда ёзувчи бўлиш иштиёқи билан ёниб яшарди. Тақдири ва атрофдаги барча нарсалар орзусига эришишда тўсиқ бўлиши уни ташвишга соларди. Бунинг яна бир сабаби отаси қарзларини тўлай олмагани туфайли қамоққа маҳкум қилинган эди.

У тўрт йилгина мактабга қатнаб, тўлиқ савод чиқармаган бўлса-да, ҳаёт қийинчиликлари ва қашшоқлик машаққатларини жуда яхши биларди. Кўп саргардонликлардан сўнг ниҳоят, ишга жойлашади. У каламушлар макон қилган омборхонада, ўзига ўхшаган икки фақир дўсти билан қадоқланган ичимлик сувга ёрлиқ ёпиштирар, тунлари чарчоқнинг зўридан дуч келган жойда ухлаб қоларди. Бир неча йиллар ҳаёти ҳеч қандай ўзгаришсиз шу тарзда давом этди. Шунга қарамасдан, у сонияларни ҳам бекор сарф қилмади. Бироз бўш бўлган вақтда қоғоз-қалам олиб нималарнидир қоралаб қўярди. Бироқ ўзида ёзувчилик қобилияти борлигига ишонмасди ва қўлёзмаларини таҳририятга бермасди. Одамлар уларни ўқиб, кулишларидан чўчирди. Ниҳоят, у бир ҳикоясини таҳририятга юборишга жазм қилди. Афсуски, таҳририятдан салбий жавоб олди. Бу ҳолат яна бир неча марта такрорланса ҳам, у тўхтамай, ёзишда давом этаверди.

Бир неча зое кетган уринишлардан сўнг унинг омади чопди. Қўлёзмаларидан бири қабул қилинди. Бунинг учун унга ҳеч қандай ҳақ берилмади, лекин бош муҳаррир уни мақтаб, самимий тилаклар билдирди. Чўнтагида бир мири бўлмаса-да, ҳаяжон, севинч ёшлари билан у еттинчи осмонда саёҳат қиларди. Уни оз бўлса-да, шаънига айтилган ёқимли сўзлар янада қаттиқ ишлашга ундарди. Қилган меҳнатлари сароб бўлмагани қувонтирарди. Ана шу ҳикоя унинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Балки муҳаррир қилган меҳнатини яхши баҳоламаганида бу йигитча умрини шиша идишларга ёрлиқ ёпиштириб ўтказармиди?

Бугун эса дунё ўша ночор бола — Чарльз Диккенснинг фақирликда ёзган китобларини севиб мутолаа қилади. Унинг «Рождество қўшиғи», «Жорж Эдмунснинг қўшиғи», «Кичик Неллснинг дафн маросими» каби китоблари нашриётларга миллионлаб фойда келтирган.

 

Инглиз тилидан Беҳзод ҲАМИДХЎЖАЕВ таржимаси

 

“Оила даврасида” газетасидан олинди.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.