Машҳур унлисиз роман

0
267
марта кўрилган.

1969 йили француз ёзувчиси Жорж Перекнинг “La disparition” (“Ғойиб бўлиш”) романи босилиб чиқади. Ўзига хос томони, унда француз тилида энг кўп қўлланадиган “е” ҳарфи ишлатилмаган эди. Китоб худди шу анъанага асосланилган ҳолда инглиз, олмон ва италян тилларига таржима қилинади. XXI аср бошларида асарни рус тилига таржимон Валерий Кислов ўгиради. Таржимада рус тилидаги энг машҳур унли – “о” иштирок этмайди.

Шу ўринда бир мулоҳаза. Агар ўзимизда ҳам бирор қизиқувчан таржимон топилиб, шу романни ўзбекчага ўгирса, қайси унлини ишлатмас экан: “а”ними ёки “о”ни?

 

Ориф Толиб тайёрлади.

 

“Ёшлик” журналининг 2015 йил 12-сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.