“Буни биз ҳам қила оламиз!”

0
297
марта кўрилган.

Янги қитъа кашфиётчиси Христофор Колумбга ҳасад қиладиганлар кўп эди. Ҳасад бор жойда албатта ғийбат бўлади. Денгизчи бир гал қовоқхонага кирса, бир тўда аламзадалар яна Колумбнинг томорқасига тош отишаётган экан:

– Денгиздан сузиб ўтиб, қуруқликка бориш нима деган гап? Буни биз ҳам қила оламиз!

Христофор улар ўтирган стол яқинига боради ва қовоқхона эгасидан бир дона пишмаган тухум сўраб олади.

– Жаноблар, сизлар уддабурон ва доносизлар. Бунга шубҳа йўқ. Қани, мана шу тухумни тик турғазиб беринглар-чи!

Ғийбатчилар гуруҳи ҳар қанча уринмасин, бу ишни уддалай олмайди.

– Бўпти, ўзинг қил-чи! – дейишади ниҳоят.

Колумб тухумни олади-да, “тирс” этказиб столга уради. Тухумнинг уч қисми бироз пачоқ бўлади ва у тик туриб қолади. Фавқулодда ҳолатни кутаётган ғийбатчилар бирданига гувраб юборади:

– Э-э, шуям ишми? Буни биз ҳам қила оламиз!

– Тўғри, – деб жавоб беради машҳур денгизчи. – Фақат Колумбдан кейин.

 

Ориф Толиб

тайёрлади.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.