Барон Мюнхаузен қачон, қаерда яшаган?

0
297
марта кўрилган.

Бу машҳур адабий қаҳрамон реал шахс бўлган. У ёшлигида Германиянинг Боденвердер шаҳридан Россияга келади. Ҳарбий хизматга киради, унвони ротмистргача кўтарилади. Сўнг юртига қайтади. У ерда Россиядаги хизмат ҳақида ажабтовур ҳикоялар сўзлаб беради ва шу билан шуҳрат қозонади. Масалан, Петербургга бўри қўшилган аравада боргани, Очаковда қоқ иккига бўлиниб кетган отни кўргани, буғунинг бошида ўсган олча дарахти ҳақидаги гаплари тингловчиларни ҳангу манг қилиб қўяди. Шу сингари лофнамо саргузаштлар, шунинг­дек, бошқа муаллифлар баронга нисбат бериб ёзган ҳикоялар адабиётда Мюнхаузен образи пайдо бўлишига олиб келди.

 

Ориф Толиб тайёрлади.

 

“Ёшлик” журналининг 2015 йил 12-сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.