“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” совриндорлари билан танишинг!

0
687
марта кўрилган.

“Истиқлол” санъат саройида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мукофот ёшларга давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим ва ижтимоий соҳа, санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳасидаги 33 та номинатсия бўйича берилиб, унинг миқдори ҳар бир совриндор учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида белгиланган.

Мукофотга вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар томонидан 33 та номинатсия бўйича 700 нафардан ортиқ ёшлар номзодлари тавсия этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида тузилган экспертлар комиссияси томонидан номзодлар ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, 24 та номинатсия бўйича 70 нафар ёшлар саралаб олинди.

Ҳар бир номинатсия бўйича сараланган 3 нафардан номзодлар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг www. мукофот. йи. уз интернет сайтида жойлаштирилиб, уларга кенг жамоатчилик ва ёшлар томонидан очиқ овозга қўйилди. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” совриндори бўлди.

 

 

Совриндорлар билан танишинг:

 

“Йилнинг энг яхши ёш депутати” номинацияси

Носирова Дилнавоз Илҳомовна

 

“Йилнинг энг яхши туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари” номинацияси

Бахрамов Акмал Абдулхаевич

 

“Йилнинг энг яхши ёш маҳалла посбони” номинацияси

Бақоев Фазлиддин Насриддин ўғли

 

“Йилнинг энг яхши туман (шаҳар) кенгаши раиси” номинацияси

Арслонов Зафар Дониёрович

 

“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси

Муродова Ифора Эркин қизи

 

“Йилнинг энг яхши ёш фермери” номинацияси

Маманова Наргизахон Абдураззоқ қизи

 

“Йилнинг энг яхши ёш ҳунарманди” номинацияси

Сагдуллаев Фахриддин Исомиддин ўғли

 

“Йилнинг энг яхши фидоий ёшлар отряди аъзоси” номинацияси

Мамаюсупова Нодира Қахрамон қизи

 

“Йилнинг энг яхши талабаси” номинацияси

Эгамберганов Хакимбой Қудрат ўғли

 

“Йилнинг энг яхши ўқувчиси” номинацияси

Мамажонова Барно Тахировна

 

“Йилнинг энг яхши бошланғич ташкилот етакчиси” номинацияси

Зиятдинова Малика Рахимбаевна

 

“Йилнинг энг яхши ёш театр режиссёри” номинацияси

Хусанов Рустамжон Равшанжон ўғли

 

“Йилнинг энг яхши ёш кино режиссёри” номинацияси

Азизова Мухлиса Сабировна

 

“Йилнинг энг яхши ёш театр актёри” номинацияси

Анарбаева Нигина Шарахмедовна

 

“Йилнинг энг яхши ёш кино актёри” номинацияси

Норматова Феруза

 

Опера йўналишида “Йилнинг энг яхши ёш қўшиқ ижрочиси” номинацияси

Исроилов Умид Шавкатович

 

Эстрада йўналишида “Йилнинг энг яхши ёш қўшиқ ижрочиси” номинацияси

Ортиқов Шерзодбек Шербутаевич

 

Назм йўналишида “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори” номинацияси

Маҳмудова Бахтинисо Эшқувватовна

 

Наср йўналишида “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори” номинацияси

Ибрагимова Нодира Шухратжоновна

 

“Йилнинг энг яхши ёш журналисти” номинацияси

Жумамуродов Акмал Аллаярович

 

“Йилнинг энг яхши ёш рассоми” номинацияси

Рўзибоев Достон Ҳасан ўғли

 

“Йилнинг энг яхши ёш дизайнери” номинацияси

Эрматов Фаррух Ғанижонович

 

“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” номинацияси

Синдаров Жавоҳир Санжарбекович

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.