Интизор онам. Гулсанам Мамазоитова ижросида

0
416
марта кўрилган.


mover.uz (Tas-IX)

 


Youtube

 

mp3 шаклида юклаб олиш (Яндекс.Диск) – 4.97 mb.

 


 

Онам

 

Ориф Толиб шеъри

 

Мендан олисларда, мендан узоқда,

Тонглардан йироқда, кундан йироқда.

Ўғлисиз ҳувиллаб қолган қишлоқда

Йўлимга интизор онам бор менинг.

 

Дарё кўнгли недан яралган экан,

Бунчалар теран у, бунчалар улкан.

Хафа бўлишниям эплолмайдиган

Содда ва беозор онам бор менинг.

 

Қанийди, шу бахтга ета олсайдим,

Шу катта синовдан ўта олсайдим –

Онам кўнглини шод эта олсайдим,

Ўғлидан умидвор онам бор менинг.

 

Балки тушларида мени кўргандир,

Келар деб нонга сут излаб юргандир,

Йўл бошида илҳақ кутиб тургандир…

Йўлимга интизор онам бор менинг.

 

2013

 

oriftolib.uz

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.